27 October 2011
07:02 - Қозонда навқирон ҳамюртимиз фожиали ўлим топди
Татаристон Бош прокуратураси қошидаги Тергов қўмитаси пойтахтдаги кўп қаватли уйлардан бирида 21 ёшли ҳамюртимизнинг жасади топилгани ҳақида хабар қилди. Меҳнат муҳожири бўлган бу йигитнинг жонсиз танаси кеча соат 22 лар атрофида Чистопольская ва Амирхон кўчалари чорраҳасида қурилаётган кўп қаватли уйдан топилган. Афтидан, мардикор том тепасидан йиқилиб, ўлган.

Ҳар доимгидек, навқирон йигитнинг ўлими Ўзбекистон ҳукумати расмийларини ташвишлантираётган йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону