20 October 2011
06:09 -
Ўзбекистон Эркин Савдо Зонаси ва Божхона Иттифоқига кириши керак
Ўтган куни ва кеча Санкт-Петербургда ўтказилган МДҲ Бош вазирларининг йиғилишида Эркин Савдо Зонаси яратиш хусусида ҳам шартнома имзолангани, Озорбайжан, Ўзбекистон ва Туркманистон бу хусусда ўз қарорларини йил охиригача беришлари хабар қилинди.
МДҲ “ярим ўлик - ярим тирик” ташкилот бўлгани учун, бу масалага ортиқча эътибор бермаса ҳам бўларди, дейди мухбиримиз. Аммо, эътибор бериш керак, чунки, Божхона Иттифоқи ва Эркин Савдо Зонаси каби структураларга кириш Ўзбекистон режимининг тагига сув қуйиш нуқтаи назаридан жуда муҳимдир.
Маълумки, Ислом Карим Ўзбекистонни қўли остидаги бир колхоз каби қамчин усули билан бошқармоқда. Ҳар қандай халқаро струтураларга интеграция бўлиш эса, қонунлар устиворлигини талаб қилади. Буни истамаган, ҳатто бундай нарсаларни тушунмайдиган Ислом Карим Ўзбекистонни ибтидоийликда ушлаб туриш учун ҳар қандай интерациядан қочиб келмоқда.
Агар Ўзбекистон Евросиё Иқтисодий Ҳамжамияти (ЕИҲ) доирасида яратилаётган Эркин Савдо Зонаси ва Божхона Иттифоқига кирса, Ўзбекистонда, энг камида, бу Зона ва Иттифоқ нормаларига тўғри келадиган қонунлар қабул қилинарди ва энг камида, садо-сотиқ соҳасида Ўзбекистон ҳуқуқ давлати йўлига ўтишга бошларди.
Бундай ўзгариш эса, ўз навбатида, “Янги уй қурмасдан, эскисини бузма” шиори остида Ислом Карим Ўзбекистонда яратган ибтидоий тузумни бузишга бошларди. Буни яхши тушунган Ислом Карим Эркин Савдо Зонаси ва Божхона Иттифоқига кирмасликка интилиши табиий, аммо яккамохов бўлиб ҳам узоққа кетиб бўлмайди.