19 October 2011
22:28 -
Туркиядаги ҳокимият партияси ҳижоб билан овора экан, воқеалар давлат тўнтаришига қараб кетмоқда
Хабар сарлавҳасининг биринчи қисмида, табиий, муболаға бор. Ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партияси (АТП) бир вақтлар президент Турғул Ўзал бошлаб берган буюк ислоҳотлар натижасидан самарали фойдаланиб, мамлакат иқтисодини юксалтиришда яхши натижаларга эришмоқдалар. Жаҳон молиявий инқирози ҳам нисбатан кам талафотлар билан четлаб ўтилди.
Аммо, диний илдизли АТП раҳбарлари, илдизларининг таъсири ва талаби остида бўлса керак, диний масалаларга катта эътибор бериш билан оворалар. Энди ҳеч шубҳасиз айтиш мумкинки, ҳозирча кун тартибида ҳижобни легеллаштириш каби жузий масалалар ушлаб турилган бўлса ҳам, бу партиянинг асл мақсади мамлакат Конституциясидаги дунёвийлик принципини йўқ қилиб, Туркияни исломий давлатга айлантириш. Агар шундай қилинса, Отатурк бошчилигида илғор замонавий давлатга айланган Туркия аста-секин ўрта асрларга қайтишини АТП раҳбарлари тушунмайдиганга ўхшайдилар.
Дарвоқе, бу партиянинг ҳокимиятдаги раҳбарлари узоқ йиллардан бери Туркияда дунёвийчиликнинг кафолатчиси бўлган армиянинг сиёсий майдондаги ролини йўқ қилишга ҳаракат қилаётганлари ҳам сир эмас.
Айни замонда, Туркия раҳбарларининг боши бошқа нарсалар билан бандлигини тушуниб етган курд жангарилари ҳукуматга қарши курашларини ўта жадаллаштирмоқдалар. Туркия матбуоти ҳар куни курд террористларининг қўрқмасдан уюштираётган террористик ҳужумлари, ўнлаб қурбонлар берилаётгани ҳақидаги хабарлар билан тўла.
Бугун Туркиянинг жанубий-шарқида, Эрон ва Ироқ билан чегарадош бўлган Ҳаққари вилоятида курд жангарилари ҳарбий базага ҳужум қилиб, 24 аскарни ўлдирганлари, 10 киши ярадор бўлгани ҳақидаги хабар мамлактни шок қилди. Турк миллатчилари, Анқарада олинган расмда кўринаётганидек, намойишлар уюштириб, ҳукуматдан террорга қарши самарали ишлар қилишни талаб қилмоқдалар.
Туркия раҳбарлари, хусусан, Президент Абдуллоҳ Гул ва Бош вазир Ражаб Эрдўғон махсус баёнотлар эълон қилиб, курд террористларига керакли жавоб берилишини гапиришлари, Ражаб Эрдўғон эртага бошланиши керак бўлган Қозоғистон ташрифини бекор қилганини айтиши ҳам ҳозирча ҳеч кимни қониқтирмаяпти.
Туркиядаги аҳволга бошқа тарфдан ҳам қараш керакдир, дейди мухбиримиз. Авваллари давлат тўнтариши йўли билан бир неча марта ҳокимиятни қўлга олган Туркия армияси 21 асрда бошқача стратегия ишлатиш ниятида эмасмикан? Балки армия қўмондонлари АТПни обрўсизлантириш мақсадида атайлаб курд террористларига нисбатан эркинлик бердилар. Чунки, террор бу шаклда давом этаверса, халқнинг ўзи бу ҳокимиятни йиқитади ёки армиядан ҳукуматни йиқитишни талаб қилади.