19 October 2011
03:33 -
ШҲТга аъзо мамлакатларнинг Олий Судлари раҳбарлари Тошкентга тўпланишмоқда
Бугун пойтахтимизга келган ШҲТга аъзо давлатлар бош қозилари жиноят қонунчилигини либераллаштириш ва қонунчиликда инсонпарварлик тамойилларини қўллаш масалаларини маслаҳатлашади. Бу мажлис ҳақида Ўзбекистон Олий Судининг матбуот хизмати мухбирларимизга маълумот бермаслигини таъкидлади. Бироқ Қозоғистон Олий Суди матбуот хизмати тарқатган маълумотларга кўра, тузилмага аъзо давлатларнинг бош қозилари учрашуви 2006 йилда Шанхайда таъсис этилган. Шундан бери турли жиноятлар, уларни суд қилиш ва суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар борасида қатнашчилари ўзаро фикр алмашиб келишади.
"Ҳаракат" агентлиги бу анжуман мавзусига яна қайтиш ниятида.
"Ҳаракат" агентлиги бу анжуман мавзусига яна қайтиш ниятида.