19 October 2011
02:50 -
Навоийда дайди ҳайвонлар, Тошкентда вилоятлардан келганлар “юрак ҳовучлаб” яшамоқда
Вилоятдаги «Знамя дружбы» газетаси мухбири Алена Горбачеванинг ёзишича, Ўзбекистон Вазирлар Маҳамасининг шу йил августидаги дайди ҳайвонларни овлаш ҳақидаги қароридан сўнг навоийлик дайдиларнинг ҳолига маймунлар йиғлабди. Нимани овлашни билмай юрган маъмурлар тезда ишга киришиб, 480 та ит, 180 та мушукни қўлга туширган. Улар қутуришга қарши эмлаш ва бошқа тиббий назорат кўрикларидан ўтказилиб, зарарсизлантирилган.
Бироқ пойтахт Тошкентда дайди ҳайвонлар қолиб, вилоятдан келган пропискасизларни овлаш жараёни яна-да кучайиб кетди. Тошкент шаҳар ИИББнинг дайдиларни вақтинчалик сақлаш ва тарқатиш маркази вилоятлардан келган “ёввойи”лар билан тўлиб тошган. Уларнинг кўпи пахта пайкалларига олиб кетилмоқда.