19 October 2011
00:35 - Олмалиқдаги колонияда сақланаётган Мурод Жўраев яна карцерга ташлангани, демократлар Салой Мадаминдан узоқроқ туриши кераклиги
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ЖИЭББга қарашли 64/52-жазони ижро этиш муассасаси (Олмалиқ)да сақланаётган Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати Мурод Жўраевнинг соғлиғи ёмон, уни сурункали йўтал қийнамоқда. Бу ҳақда мухбирларимиз куни кеча Олмалиқда колонияда турмуш ўртоғи билан учрашиб қайтган Холбека Жўраевадан билди. Маълум бўлишича, Мурод Жўраев сўнгги 1,5 ойни жазо карцерида ўтказган, руҳан ўта тушкун аҳволда.

Маҳкумнинг хонадони билан боғланган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоллари АҚШ Давлат котибининг Ўзбекистонга ташрифи олдидан айрим ҳуқуқ ҳимоячиларининг озод қилинаётгани, шу боисдан Мурод Жўраевнинг ҳам озодликка чиқишидан умидвор эканликларини айтишди. “Дадам шу йил 60 ёшга тўлади, бир неча йиллардан бери умидимизни ҳам йўқотиб қўйдик, токи дарвозадан кириб келмагунларича ишонмаймиз” деди сиёсий маҳбуснинг ўғли. Дарвоқе, Мурод Жўраев қамалганида энди 43 ёшга тўлаётганди.

Эслатиб ўтамиз, 1993-94 йиллари “Эрк” партияси раҳбариятининг бир қатор аъзолари, хусусан, раиси Салой Мадамин, котиблари Жаҳонгир Муҳаммад, Диллором Исоқова ва бошқалар тўғридан-тўғри террор ишларига тайёрланишни бошлашган эди. Улар тарафидан Истанбулга олиб келиниб, террор усуллари ўрганишга бошлаган ёшлар кейинчалик Тошкентда қўлга олинган. Жиноий иш очилган. Салой Мадамин ва Жаҳонгир Муҳаммад юрт ташқарисида бўлгани учун, Дилором Исоқова аёл сифатида жазодан қутилган. Аммо, бу провокаторларнинг иши туфайли, улар билан бошқа масалаларда алоқада бўлган Мурод Жўраев қўлга тушиб, 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Шу кунларда 8 йилнинг иккинчсии битмоқда, аммо у ҳали ҳам қамоқда.

Ёшлар Истанбулда террорчилиикка ўқитилаётган пайтда бу воқеадан хабардор бўлиб қолган “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат Жаҳонгир Муҳаммад воситасида Салой Мадаминни бундан ишлардан узоқда туриш ва демократларнинг номини бўлғамаслик ҳақида огоҳлантирган, аммо натижа бўлмаган. Ҳозир Абдураҳим Пўлат уларни ўша пайтдаёқ шок-терапияси усуллари билан очиқча шарманда қилмагани ва бекорга қамалишларнинг олдини олмагани учун афсусланаётганини бир неча марта ёзди.

Кўпроқ 53-54 лақаби билан тилга олинидиган Салой Мадамин ўз раҳбарлигида қоғоздагина тузилган Ўзбекистон халқ ҳаракатини бор қилиб кўрсатиш учун янги провокацияларга тайёрланаётганини биламиз. Бу гуруҳга билиб-билмас қўшилиб қолган, аммо Ўзбекистонда яшаётганлар бошига Мурод Жўраевнинг бошига тушган “йиллар” тушиши шубҳасиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону