18 October 2011
02:51 -
Олмаотада Туркийтилли Давлатлар Ҳамкорлиги Кенгашининг биринчи саммити бўлади, Ўзбекистон у ерда йўқ

Саммитда долзарб халқаро ва минтақавий масалалар, туркийтилли давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инсони й ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади ва Олмаота Декларацияси қабул қилинади.
Маълумки, дейди мухбиримиз, Ўзбекистон президенти Ислом Карим умумтуркий масалаларга душманлик кўзи билан қарайди ва бундай ташкилотларнинг биронтасида Ўзбекистоннинг иштирок этишига йўл бермайди. Аммо, вақти келиб ҳамма нарса ўзгаради. Ўзбекистон умумтуркий масаларни ҳал этишда асосий ўйинчига айланади.
Туркманистон раҳбари бу саммитга нима учун келмаслиги маълум эмас.