16 October 2011
12:20 -
“Эзгулик” Норбой Холжигитовнинг озод қилинишини олқишлайди, аммо... (Пресс-релиз №38, 15.10.2011)
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Самарқанд вилояти бўлими фаоли, “Бирлик”чи Норбой Холжигитовнинг озод қилинишини олқишлаймиз. Мазкур воқеа халқаро ташкилотлар, ҳуқуқ ҳимоячи жамиятлари чақириқлари ҳамда демократик Ғарб билан сиёсий интеграциянинг маҳсули эканини эътироф этамиз. Зотан, жазо муддатларини ўтаётган ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар, фуқаролик жамиятининг бошқа вакиллари ҳам озод қилиниши керак.
Бир неча йиллардан бери қамоқ жазосини ўтаб келаётган, жазони ижро этиш муассасасида қанд касалига чалиниб, оёғида гангрена бошланган ҳамкасбимиз Норбой Холжигитов дарҳол кўрикдан ўтказилиши ва у малакали тиббий ёрдам билан таъминланиши лозим.
Ҳолбуки, Норбой Холжигитов ноҳақ қамоқда сақланган даврда унга нисбатан мунтазам руҳий ва жисмоний қийноқлар қўлланилди. Бир неча марта ўлим остонасидан қайтган ҳамкасбимиз тортган маънавий, руҳим азобларнининг бадали йўқ. Уни адолатсиз қамоққа ташлаган ҳуқуқ-тартибот органлари, суд мулозимлари қонуний жазосини олиши лозим. Адолат, қонун устиворлиги тантанаси учун хизмат қилган Норбой Холжигитов каби кишилар қамоқларга ташланар, чалажон ҳолда уйига қайтарилар экан, Ўзбекистон ҳукуматининг фуқаролик жамияти қуриш даъвосини илгари суришга ҳаққи йўқ.
“Бошқа ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам худди Холжигитов каби ноҳақ жазоларга тортилди, улар озодликни кутиб ўтиришибди. Афсуски, биргина ҳуқуқ ҳимоячисининг озод қилиниши бизнинг талабларимизни қондирмайди. Биз БМТ, ЕХҲТ сингари халқаро тузилмаарнинг мажлисларида, катта минбарларда ҳуқуқ ҳимоячиларинг озод қилиниши масаласини талаб қилаверамиз. Норбой аканинг озод қилиниши ижобий ҳодиса, аммо бу етарли эмас” дейди “Эзгулик” раҳбари Васила Иноятова.
Норбой Холжигитов 2005 йилнинг 5 июнида ҳибсга олиниб, ўша йилнинг 18 октябрида жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судининг ҳукми билан 10 йилга озодликдан маҳрум қилинган. Шу йилнинг 1 майида саломатлиги боис Тошкентдаги 61/18-махсус колонияга ўтказилган. Тўққиз нафар фарзанди бор. Ўтган асрнинг 90-йиллари бошида мухолифатдаги “Бирлик” халқ ҳаракати фаоли бўлган ва кейинчалик ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида фаолият олиб борган.