15 October 2011
07:48 -
Орол денгизининг қуриган жойлари ўрмонга айланадими?
БМТнинг Янгиликлар Марказининг хабарига кўра, бу ташкилотнинг икки қўмитаснинг Анталияда (Туркия) ўтказилган қўшма мажлисда Орол денгизининг қуриган жойларга дарахт экиш лойиҳаси тақдим этилибди. Лойиҳа Қозоғистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари тарафидан тайёрланган экан.
Хабарда айтилишича, ҳар йили Орол денгизининг қуриган жойларидан 70 млн тонна қум, туз ва бошқа хавфли кимёвий моддалар шамол билан осмонга кўтарилади, минглаб километрларгача атрофга тарқалади. Бу ҳудудларни ўрмонлаштириш атроф муҳитининг деградациясини тўхтатади, бу минтақадан кўчиб кетган одамларнинг қайтиб келиши учун шароит яратилади.
Қум, туз ва хавфли кимёвий моддаларга тўла ҳудудларни ўрмонлаштириш бу минтақада инсон ҳаётни қайта тиклаш йўлида муҳим иш бўлади. Аммо, бу лойиҳа қанчалик ишонарли эканлиги хабарда айтилмайди. Лойиҳа муаллифлари деб айтилаётган давлатлар ўта коррупционлашганини ҳисобга олсак, дейди мухбиримиз, уларнинг мақсади халқаро ташкилотлардан пул ундириб олишгина бўлса керак. Кейин бу пуллар қумдаги сувдек қаерларга ғойиб бўлади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения