14 October 2011
22:32 - Солиқчилар тўй эгаларини таламоқда
Мамлакатдаги шоу-бизнес соҳасини ёритувчи сайтларнинг ёзишича, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси маъмурлари солиқчилар ва ҳуқуқни муҳофаза филиш оргналари билан ҳамкорликда тўйларга тўғридан-тўғри рейдлар уюштирмоқда. Лицензияси мавжуд бўлмаган хонандаларга тўйхонанинг ўзидаёқ жарима солиб, айрим ҳолларда тўйларни тўхтатиб қўймоқда.

Ёмоннинг кучи япалоққа етибди, деганларидек рейдчилар тўйи “азага айланаётган” тўй эгаларининг чўнтагини ҳам яхшигина қоқишмоқда. Тўйхонага келган чақирилмаган меҳмонлардан довдираётган тўй эгалари орасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига шикоят қилаётганлари ҳам бор.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону