13 October 2011
04:21 -
АҚШда Уолл Стрит протестчиларининг сафи кенгаймоқда

Уч йилдан бери давом этаётган аввал молиявий, кейин иқтисодий кризис туфайли оддий америкаликларнинг даромади камайиб бормоқда. Мамлакатда камбағал деб ҳисобланадиган оилаларнинг фоизи 19 йил аввалги даражага келибди.
Бу хабарлардан энг камида учта хулоса қилиш мумкин ва керак.
1. Камбағаллар даражаси 19 йил аввалги ҳолга келгани айтилар эканми, демак, оддий америкаликларнинг даромадлари доим тушиб-юксалиб туради. Бугунги тушиш мутлақо янгилик эмас.
2. Оддий америкаликларнинг ўз норозиликларни билдиришга ҳақлари бор ва бу ҳақларидан фойдаланиб, намойишлар уюштирмоқдалар. Агар намойишларнинг оммавийлик даражаси ошса, ҳукумат уларнинг талабларини жиддийроқ эшитишга бошлайди ва керакли тадбирларни олади. Бу - демократиянинг кўрсатгичидир.
3. Ҳозирча намойишчиларнинг талаблари ўта умумий – молиявий системадаги суиистеъмолликларни тўхтатиш. Аммо қайси суиистеъмолликларни? Бу саволга ҳукуматнинг ўзида ҳам аниқ жавоб йўқ. Балки, намойишлар давомида аниқроқ талаблар ўртага отилишга бошланар. Шундай бўлса, бу ҳам демократиянинг ғалабаси бўларди.
Жаҳондаги жараёнларни мутлақо тушунмайдиган Эроннинг чала мулла раҳбари Оятуллоҳ Али Ҳоменеийнинг бу намойишлар натижасида “Ғарб ва капиталистик режим қулайди” каби башоратлари эса, кулгидан бошқа нарсага арзимайди.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения