10 October 2011
23:21 - Немис делегацияси Тошкентда фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди
Бугун Германия Ташқи ишлар вазирлигининг Марказий Осиё, Кавказ ва Шарқий Европа мамлакатлари бўйича вакили Патриция Флор Тошкентда фуқаролик жамяти ваикллари билан учрашди. Пойтахтдаги немис элчилигида ўтган учрашувда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятова, журналистлар Малоҳат Эшонқулова, Саодат Амонова ҳамда ҳуқуқ ҳимоячлигида ўғрилик билан шуғулланадиган Суҳроб Исмолиов иштирок этган. Унинг кирдикорлари ҳали ҳаммага маълум бўлмагани сабабли, бундай учрашувларга чақириш вақтинча давом этиши табиий.

Учрашувда Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича аъвол, демократик жараёнларнинг бориши ҳақида умумий гаплар гапирилди, холос. Қолаветса, Ўзбекистон демократияси билан мутлақо иши бўлмаган немислар билан умумий гаплардан бошқа нима ҳам гаплашиларди?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону