09 October 2011
02:44 -
Ислом Карим “Бирлик”нинг меҳнат муҳожирлари борасидаги таклифига кўниши керак
Бугун Россия Федерацияси Марказий Банки тарқатган маълмотга кўра, Россиядан Ўзбекистонга жўнатилаётган нақд пул миқдори 1,141 миллиард АҚШ долларига етибди. Марказий Банки ҳисоботига кўра, бу маблағ ўтган йилнинг шу даврига кўра, 65,6 фоиз кўп демакдир. Айни маблағнинг меҳнат муҳожирларимиз юбораётган пул жўнатмалари ҳиссасига тўғри келаётгани ҳам кундек равшан. Россиядан пул оқиб келаётган мамлакатлар рўйхатининг Ўзбекистон бошиқариб тургани эса бу борадаги сиёсатни жиддий кўриб чиқиш кераклигини тақозо этмоқда, дейди мухбиримиз.
Маълумки, ҳозир юз минглаб, балки миллионлаб ўзбеклар меҳнат муҳожирлари сифатида Россияда ишлашмоқда. Уларнинг Ўзбекистондаги оилаларига юбораётган молиявий ёрдами юқорида таъкдлаганимиздек мамлакат бюджети билан солиштирса бўладиган рақамларга чиқди. Бироқ мужоҳирларининг катта бир қисми нолегал ҳолатда ишлаётган экан, улар ижтимоий ва ҳуқуқий жиҳатдан мутлақо муҳофазаланмаган. Уларга, яъни ўз мамлакатининг фуқароларига ёрдам бериш Ўзбекистон ҳукуматининг вазифаси, мажбуриятидир.
Ҳукуматнинг ташқи алоқаларга оид муассасалари ўзбек муҳожирларининг у ёки бу муаммолари билан маълум бир шаклда шуғулланаётганини инкор этиб бўлмайди. Аммо бугун бу ишни систематик ҳолга келтириш ва охир-оқибат унинг самарадорлигини кескин ошириш вақти келди.
Айтилган мулоҳазалардан келиб чиқиб, Ўзбекистонда янги алоҳида вазирлик яратиш ва унинг зиммасига чет элларда яшовчи Ўзбекистон фуқаролари билан шуғулланишни топшириш лозим. Унинг номи, мисол учун, Чет эллардаги ватандошлар билан алоқалар вазирлиги бўлиши мумкин.
Маълумки, “Бирлик” Партияси Ўзбекистон ҳукуматига айнан шундай вазирлик очиш ҳақида таклиф билан чиққан, аммо таклиф эътиборсиз қолдирилган. Кеч бўлса ҳам, у таклиф қабул қилиниши керак. Бу ҳам Ўзбекистондаги иқтисодий вазиятни барқарорлаштириш, ҳам фуқароларимиз муҳофазаси учун самарали иш бўларди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения