09 October 2011
00:36 -
Қўқон ободонлаштирилди, ҳамма Ислом Каримни кутмоқда, демократларга йиғилиш ҳаққи ҳам йўқ
Қўқон шаҳрининг марказида катта ишлар қилинди, кўчалар кенгайтирилди, ҳамма ёқ ободонлаштирилди.
Буларга ҳеч алоқаси йўқ равишда, маҳаллий мухолифатчилар ва ҳуқуқ ҳимоячилари шу кунларга турли фаолликлар ҳақида ўйлашмоқда эди. Масалан, “Эзгулик” жамиятининг Фарғона вилоят бўлими ўзининг навбатдаги йиғилишини, “Бирлик” Партиясининг вилоят ташкилоти узоқ ойлардан бери биринчи марта фаолар йиғилишини ўтказишни режалаштирган.
“Бирлик” Партиси лидери Абдураҳим Пўлат сўнги ҳафталарда бир неча марта партия вилоят ташкилотининг раиси Адҳам Муҳитдин билан телефонда гаплашиб, бўладиган йиғилишнинг кун тартиби, ўзининг телефон ёки скайп орқали бу йиғилишда қатнашиши ва шу каби бошқа масалаларни муҳокама қилди. Йиғилишни шу ҳафтанинг охирида, 7 ёки 8 октябрда ўтказиш хусусида ҳам келишилди.
Аммо, на Эзгулик” жамияти на “Бирлик” Партияси фаолларининг йиғилиши бўлмади. Маҳаллий расмийлар эзгуликчи ва бирликчиларни жиддий равишда огаҳлантириб, Ислом Карим Қўқонга келиб кетмагунча, ҳеч қандай тадбир ўтказмасликни маслаҳат берибдилар.
Ҳозирги босқичда қарама-қаршилик чиқариш мақсадга мувофиқ эмас деган фикрга асосланган қўқонликлар йиғилишларни кечиктиришга қарор қилдилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Васила Иноят
"Бирлик" Партия Марказий Кенгашининг Бош Котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг раиси. 2018 йили Тошкентда оламдан ўтди.
Добавить сведения