06 October 2011
04:22 -
Қатар амирини Остона аэропортида шахсан Нурсултон Назарбой кутиб олди

Шубҳасиз, айнан шу сабабдан, бугун Остонага расмий ташриф билан келган Қатар амири Ҳамад бен Халифа ат-Танини Қозоғистон раҳабари Нурсултон Назарбойнинг шахсан ўзи аэропортда кутиб олибди.
Бу ҳақдаги хабар маҳаллий вақт билан ярим кечага яқин берилганидан билса бўладики, расм аэропортда олинган, асосий учрашувлар эртага бўлади.
Эслатиб ўтиш керак, Ўзбекистон президенти Ислом Карим бу бойга сажда қилиш учун ўтган йили 23-24 ноябрь кунлари Қатарга ўзи бориб келганди.