05 October 2011
02:57 - Британиянинг Афғонистондаги элчиси Тошкентга келди
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Буюк Британия Бирлашган Қироллиги ва Шимолий Ирландиянинг Афғонистондаги элчиси Уильям Пейти билан учрашув ўтказилибди. Расмий хабарларда ўзаро ҳамкорликка оид масалаларнинг муҳокама қилингани ҳақидаги мавҳум маълумот бор.

Бироқ Британия элчисининг Тошкентга ташрифи сабабларини тахмин қилиш қийин эмас, дейди мухбиримиз. АҚШнинг Афғонистондаги яқин иттифоқчиси бўлган Британия ҳукумати Ўзбекистон орқали бу мамлакатга очилган коридордан фойдаланиш шартларини келишаётган бўлса ажабмас. АҚШ-Ўзбекистон муносабатлари илиқлашаётган бир пайтда, Британия билан Афғонистон масаласида ҳамкорлик ҳам тилга олишга арзирли ижобий ҳодиса эканлигинини ҳамма тушунади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону