04 October 2011
03:23 - Шоир ва таржимон Йўлдош Парда оламдан ўтди
Тошкентда Йўлдош Парда вафот этди. У ўзбек адабиётида ўртамиёна ижодкор, бироқ немис адабиётининг она тилимиздаги талқини устаси, маҳоратли таржимон эди. Сўнгги йилларда Ўзбекистон Бош прокуратурасининг “Ҳуқуқ” нашрида адабий котиб сифатида фаолият олиб борган ижодкор Анна Мария Шиммелнинг “Жонон менинг жонимдадир” каби йирик асарларни ўзбекчага, Навоий ғазаллари, ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналарини эса немис тилига ўгирганди.

Уни Аллоҳ раҳматига олсин!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону