03 October 2011
21:23 -
Фермерларни бирлаштиришдан аввал, уларни ҳукумат кишанларидан озод қилиш керак
Ўзбекистон президенти Ислом Карим Наманган ва Фарғонага сафар қилганда, маҳаллий фермерлар билан учрашар экан, уларни бирлашишга, мутахассислар ҳам иштирокида Кенгаш тузишга чақирибди. Фермерлар ишлаб чиқараётган хомашёнинг саноат корхоналарида қайта ишлаш жараёнини оптималлаштириш учун қандайдир Кенгаш тузилиши мақсадга мувофиқ. Аммо, Ўзбеистонда саноат ҳам, фермерлар ҳам, ҳукуматнинг чизган чизиғидан юради. Шундай экан, улар бирлашди нимаю бирлашмади нима?
Авваламбор давлат ўзидан мустақил бўлган иқтисодий струтураларнинг ишлашига рухсат бериши керак. Бундай иқтисодиётнинг асоси бўлган мустақил банклар тармоғи яратилиши керак. Аксинча, ҳеч қандай бирлашишнинг фойдаси йўқ.
Дарвоқе, фермерлар билан мутахассислар иштирoкидаги бирлашманинг битта масалада фойдаси бўлиши мумкин. Балки, улар ҳукуматнинг кишанларидан қутилиш учун бирга курашиш кераклигини биргаликда тушуниб етишар? Балки, бу ишни мухолифатсиз қилиб бўлмаслигига ақллари етиб қолар?