01 October 2011
04:25 -
Имом-хатиблар пахта теримига жалб қилинди
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Бош муфтий ва унинг ўринбосаридан ташқари барча ходимлари, пойтахтдаги масжидларнинг имом-хатиблари пахта терими учун Жиззах вилояти пайкалларига сафарбар қилинди. Улар қатъий назорат остида давлатга пахта териб топширмоқда. Жамоат ташкилоти вакиллари сифатида ўз “ихтиёр”лари билан теримга йўл олганини айтаётган қори акалар мамлакатдаги бошқа динга мансуб кишиларнинг кампанияга жалб қилинмаганидан таажжубда эканини таъкидлашмоқда, дейди мухбиримиз.