01 October 2011
02:15 - Ислом Карим Наманган ва Андижон вилоятларига сафар қилди
Бугун маҳаллий телеканаллар орқали намойиш қилинган лавҳалардан президент Ислом Каримнинг Намаган ва Андижон вилоятларига сафар қилгани маълум бўлди. Наманганда пахта ҳосили, янги қурилган бозор ва спорт мажмуаларини кўздан кечирган президент ўзининг қимматли маслаҳатлари билан маҳаллий кишиларни ҳайрон қолдирибди. Автокортежда Андижонга ўтган президент Андижонда янги қурилган уйлар, мажмуалар ва вилоят марказидаги иншоотлар билан танишган.

Хабарларда Ислом Каримнинг ташрифидан кишиларнинг боши осмонга етгани, уни тинмай дуо қилаётгани ҳақида гапирилмоқда. Аслида, Исом Каримнинг ўзи Барак Обаманинг телефонидан боши-осмонга етиб, бундай сафарга чиққани хабарларда, табиий, айтилмайди.

Дарвоқе, президент икки вилоятга сафар қилганига шубҳа йўқ. Аммо, ЎзА агентлиги бу сафар ҳақидаги хабарга қўйган расми монтаж эмаслигига шубҳа бор. Расмдаги уйнинг иккинчи уйга соясидан тушунса бўладики, қуёш Ислом Каримнинг бир оз ўнгроқ олд тарафида. Лекин унинг юзига қуёш ҳам тушмаяпти, орқада сояси ҳам йўқ.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону