30 September 2011
02:04 -
АҚШ санкциялари остида яшаётган Куба халқига яна бир эркинлик берилди, ўзбек мухолифати бошқача йўл тарафдори
Куба ҳокимияти 1959 йилда бери биринчи марта ўз фуқароларига автомобиль сотиб олиш ва сотиш эрктинлиги берди, дейилади Reuters агентлигининг хабарида. Кеча эълон қилинган Фармонда кубаликлар ва чет элликлар ҳеч қандай рухсатсиз автомобиллари билан нима хоҳласалар шуни қилаверишлари мумкинлиги айтилган эмиш.
Бу мамлакатда 52 йилдан бери тоталитар режим мавжуд. Сўз эркинлиги каби ҳақларни қўйиб туринг, бу ерда рухсатсиз автомобиль олиб-сотиш ҳаққи ҳам йўқ экан. Ман 52 йил Ғарбдан изоляция қилинган, АҚШнинг мудҳиш санкциялари остида яшаётган Кубанинг аҳволи. 52 йилдан кейин одамларга автомобиль олиб-сотиш эркинлиги берилибди. Демак, Кубани изоляция қилиш ва унга қарши санкциялар киритишдан ҳеч қадай фойда бўлмабди, десак бўлаверади.
Айнан Куба, Саддам Ҳусайин замонидаги Ироқ ва Шимолий Корея каби давлатлардаги аҳволни мисол қилиб кўрсатган “Бирлик” Партияси ўзининг 2006 йил 12 майдаги баёнотида, Ўзбекистонни дунёдан изоляция қилиш ва унга қарши санкциялар киритиш ўрнига, уни Ғарб дунёсига интеграция қилиш фойдалироқ эканлигини урғулаганди. Табиий, Ўзбекистонда демократик жараёнларни тезлаштириш учун фойдалироқ эканлиги назарда тутилган.
Шу кунларда “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат ва партия раиси ўринбосари Пўлат Охун АҚШнинг Ўзбекистон билан алоқаларни чуқурлаштириш, жумладан, Ўзбекистонга ҳарбий ёрдам бериш йўлидаги ҳаракатларини олқишлашлари ҳам шу баёнот йўлида қилинган ишдир.
“Бирлик” танлаган йўл мутлақо тўғри йўл эканлигини ҳозир биронта ақли расо одам рад этолмайди.