28 September 2011
22:57 -
Қозоғистонлик қочқин-миллиардер Мухтор Аблязовнинг Лондондаги уйи

Аммо, 2009 йили у яна ҳокимият зарбаси остида қолди, турли хабарларга кўра, қаллоблик йўллари билан 2,5 дан 4,5 миллардагча доллар ўғирлашда айбланди ва мамлакатни тарк этди. Аввал Россияда яшаб, ўша ерда бизнес билан шуғулланди, аммо Қозоғистон Россиядан уни тутиб беришни талаб қилгач, Англияга қочди. Ҳозир Лондонда яшайди. Уйланган, икки фарзанди бор.
Шу кунларда Лондонда чиқадиган London Evening Standard газетаси 38 ёшли қозоқ бизнесменининг расми билан бир қаторда, ўзи тузган ширкатлардан бирининг номида бўлган шахсий уйи, яна бир қатор унга тегишли квартиралар ва биноларнинг фотосуратларини эълон қилди.
Лондоннинг миллиардерлар шаҳарчаси деб аталадиган қисмидаги Мухтор Аблязовнинг уйини расмидан кўриниб турибдики, у ростдан ҳам миллардларнинг эгаси.