28 September 2011
07:12 -
Ҳуқуқ ҳимоячилари ичидан чиққан ўғри Суҳроб Исмоилов Варшавада нима қилаяпти?
Кечаги хабаримизда билдирилгандек, Варшавада ЕХҲТнинг инсон ҳуқуқларига катта эътибор бериладиган анъанавий йиллик анжумани бўлмоқда. У ерда бр қатор ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам бор. Аммо ҳуқуқ ҳимоячилиги шамсияси остида қаллоблик ва ўғрилик билан шуғулланадиган Суҳроб Исмоилов қандай қилиб у ерга бориб қолгани кўпчиликни қизиқтирса керак.
Бизнинг сайтимизда бу шахснинг қалооблиги ва Ишчи Эксперт Гуруҳи номи остида Ғарбдан олинадиган грантларни қандай ўзлаштирилаётгани аниқ фактлар билан кўрсатиб берилган. Хабарларимиз асосан ўзбек тилида бўлгани сабабли, бу маълумотлар ҳали ҳамага етиб боргани йўқ, Варшавадаги каби анжуманларнинг ташкилотчиларига ҳам.
Аммо, адресимизга бир нечта мактуб келди. Таниқли Ғарб ташкилотларининг вакиллари ўзлари билан ҳамкорлик қилаётган Суҳроб Исмоилов ҳақида ҳеч кимга маълум бўлмаган маълумотлар сайтимизда эълон қилинаётганини орқавортдан эшитишибди ва бу маълумотларнинг русча ёки инглизчаси бор-йўқлиги билан қизиқишибди.
Биз Суҳроб Исмоилов ҳақида рус тилида эълон қилинган материалларни ҳуқуқ ҳимоячилари хабар тарқатадиган электрон адреслар тўрида тарқатишга ваъда бердик. Айни замонда, уларни инглиз тилида ҳам тарқатиш лозимлигини тушундик. Шу кунларда бу “ҳуқуқ ҳимоячиси”нинг башарасини очиб берадиган хабарлар инглизча саҳифамизда ҳам эълон қилинади. Улар кенг оммага эълектрон почта системаси орқали ҳам тарқатилади.