27 September 2011
23:34 - Элёр Ғаниев кеча БМТ Бош Ассамблеясида нутқча сўзлади
БМТнинг расмий сайтида берилган хабарга кўра, Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниев Нью-Йоркда ўтаётган Бош Ассамблеянинг кечаги мажлисида нутқ сўзлаган. Рус тилидаги хабарда нутқнинг мазмуни айтиб берилишидан ташқари, унга нутқнинг рус тилидаги тўла матни ҳам илова қилинган. Тахминан уч варақлик нутқда 4 та мавзу тилга олинади.

Биринчи. Ўзбекистоннинг 20 йил ичида босиб ўтган оламшумул йўли ва эришилган буюк ютуқлари. Нутқнинг ярмини ташқил қиладиган бу қисмда ҳеч қандай янгилик йўқ бўлиб, унда Ўзбекистон матбуотидаги масхарабозлик ўз аксини топган, холос.

Иккинчи. Афғонистондаги аҳвол. Нутқнинг бу қисми Ислом Карим йиллардан бери такрорлаб келдадиган умумий гаплардан иборат бўлиб, унга кўра, Афғонистон муаммосини афғонларнинг ўзи тинч йўллар билан ҳал этиши керак эмиш, муаммонинг ҳарбий ечими йўқ эмиш.

Учинчи. Қирғизистон жанубида ўтган йили юз берган фожеавий воқеалар. Нутқнинг бор-йўғи икки жумладан иборат бу қисмида биринчи марта Ўзбекистон ҳукуматининг позициясида пайдо бўлган янгилик тилга олинади. Бу янгилик – воқеалардан кейин бир йил ўтган бўлса ҳам, ҳалигача жиноятларни буюрганлар, ташкил қилганлар ва амалга оширганлар бўйича сиёсий ва ҳуқуқий хулосалар қилинмагани. Иш охирига етказилиб, айбдорлар жазоланмаса, ўзбеклар жамоаси ва қирғизлар орасида ишонч ва ҳамкорлик бўлмаслиги.

Тўртинчи. Оролнинг қуриши ва бунинг натижасида ўртага чиқаётган экологик муаммолар. Нутқнинг бу қисмида ҳаммага маълум бўлган гаплар қайтарилади ва Тожикистоннинг номи тилга олинмасдан, у мамлакатда қурилаётган гидроиншоатлар жуда юмшоқ шаклда танқид қилинади.

Нутқдаги Ўзбекистон раҳбариятининг Қирғизистон жанубидаги қонли воқеаларга муносабатини акс эттирувчи жумлаларда “Бирлик” Партиясининг позициясига яқинлик кўрина бошлангани мақтовга сазовордир, дейди мухбиримиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону