27 September 2011
02:55 - Матбаачилар “Ижод” фондидан норози
Шу йилнинг баҳорида Ўзбекистон Президентининг “Ижод” фондини ташкил қилиш ҳақидаги Фармони чоп этилган ва фонднинг Васийлик кенгаши раиси этиб Бош вазир Шавкат Мирзиёев тайинланганди. Ёзувчиларни маддоҳлаштириш, уларнинг оғзини мойлаш мақсадида ташкил қилинган Фонд маблағлари матбаачилик соҳасидан келаётган даромадларнинг муайян фоизи эвазига шакллантирилиши лозим эди. Нашриётлар, босмахоналар шу сабабли муайян солиқ турларидан озод қилиниши керак эди, бироқ солиқ органи ҳукуматнинг бу ғамхўрлигидан бюджет зарар кўрмасин, деб туриб олди.

Мирзиёев матабаачиларни алдадими ёки иккиюзламачиликка ўтдими, матбаачилар ҳам солиқ тўлайдиган, ҳам ижодкорларни боқадиган бўлди. Бир неча миллионни ташкил қиладиган бу ўлпон матбаачиларга оғирлик қилмоқда. Улар “Ижод” фонди устидан судга шикоят қилиб, Президентинг фармони-ю, Бош вазирнинг қарорларини бекор қилдиришмоқчи. Ҳозирда бир қанча нашриёт ва босмахоналар хўжалик судида даъво очган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону