24 September 2011
20:18 - Россияда ўзгариш бўлмайди, Медведев - қўғирчоқ, Путин хўжайин бўлиб қолаверади
Бу мамлакатининг ҳукмрон партияси “Бирлашган Россия”нинг қурултойида нутқ сўзлаган Владимир Путин ниҳоят ҳамма кутаётган саволга жавоб берди ва биз Медведев билан ким президент, ким бош вазир бўлиши ҳақида келишдик деб, ўзи президент бўлишига имо-ишора берди. Бундай имо-ишора сифатида, партиянинг парламентга номзодлар рўйхатининг бошида Дмитрий Медвев туриши лозимлиги ҳақидаги таклифи бўлди. Чунки, айнан Путиннинг ўзи Бош вазир сифатида бу рўйхатнинг бошида кер эди.

Ундан кейин сўзга чиққан Дмитрий Медведев масаланга тўла очиқлик киритди. 2012 йилда бўладиган президент сайловига партиянинг номзоди Путин бўлади, деди у. Ўзи бош вазир бўлиб қолишга умид қилаётганини ҳам айтишни унутмади.

Бу сўз ўйинларининг маҳияти жуда оддий: Владимир Путин ҳўжайин бўлиб қолаверади, аммо энди лавозими - Прездент. Қўғирчоқнинг Медведевнинг лавозими - Бош вазир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону