24 September 2011
06:32 -
Маҳаллий авиарейслар Тошкентдаги янги аэровокзалдан учишга бошлайди (Янгиланган версия)

Халқаро линияларга хизмат қиладиган “Ташкент-2” билан янги терминал “Ташкент-3” ўртасида аэропортга оид автобусларнинг доимий қатнови йўлга қўйилади.
Соатига 400 йўловчига хизмат кўрсатоладиган 90 млрд сўмлик бу терминал, табиий, Ислом Карим ташаббуси билан ва унинг раҳнамолигида бир йил ичида қурилибди.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбой Остонадек шаҳар қураётган пайтда, 2200 йиллик Тошкентда терминал билан мақтаниш осон иш эмас. Аммо, расмдаги объект замонавий ўрта миён мактабнинг спорт залига ўхшаса ўхшайдику, терминалга ўхшамайди. Ўхшатганлар бўлса, бизга мактуб юборишсин, биз уни Ислом Каримга жўнатамиз.