21 September 2011
21:11 -
“Эзгулик”нинг Тошкент вилояти бўлими диний эркинликларга оид ҳисоботин эълон қилди
Бугун Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Тошкент вилояти бўлими диний эркинликларга оид ҳисоботини эълон қилди. Жамиятнинг бош қароргоҳида бўлиб ўтган тақдимот маросимини очган Марказий бошқарув раиси Васила Иноятова ташриф буюрган Германия, Франция, Италия, Литва сингари қатор дипломатик корпус ваколатхоналари вакиллари эътиборини жамият ҳисоботлари, инсон ҳуқуқларига оид мавжуд вазиятга қаратди.
Шундан сўнг, диний эркинликларга оид ҳисобот муаллифи, жамиятнинг Тошкент вилояти бўлими раиси Абдураҳмон Ташанов уни йиғилганлар эътиборига тақдим этди.
33 бетдан иборат ҳисобот ўтган йилнинг июнь ойидан шу кунга қадар Тошкент вилояти ҳудудида диний эркинликларга оид вазиятни ўз ичига олган. Ҳисоботда диний эркинликларни чеклашга қаратилган қатор фактлар, диндорларни таъқиб қилиш, турли диний конфессияга мансуб эътиқод эгаларига муносабат акс этган. Шунингдек, сўнгги бир йил давомида жазони ижро этиш муассасаларидан келган диндорларнинг жасадлари, уларнинг қийноқларга солиниши билан боғлиқ фактлар тилга олинади. Диний эркинликларни чеклашга қаратилган ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлил қилинади.
“Афсуски, мамлакатда диний эркинликлар чеклови кучаймоқда. Бунга хавфсизлик масаласидаги иддаолар, сўз эркинлигининг мавжуд эмаслиги, қатор мамлакатлар, ҳатто Европада ҳам диний чекловларнинг амалга кираётгани етакчи омил бўлмоқда” деди ҳисобот муаллифи.
“Эзгулик” раҳбари Васила Иноятова эса инсон ҳуқуқларига оид умумий аҳвол, мамлакатда сиёсий ислоҳотлар амалга оширилмас экан, ёмонлигича қолаверишини таъкилади. Сиёсий мухолифатнинг тан олиниши, Адлия идораларида бир неча йилдан бери ҳужжатлари турган “Бирлик” Партиясининг рўйхатга олиниши муҳим эканини урғулади. Бу партия аъзоларининг сиёсий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун, “Эзгулик” бу масалага эътиборини кучайтириш ниятида эканлигини таъкидлади.
Ҳисоботнинг тўла матни жамиятнинг расмий веб сайтида эълон қилинган — www.ezgulik.org

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения