21 September 2011
06:02 -
Раиси йўқ “Правое дело” партияси парламент сайловларида қатнашади
Миллиардер Михаил Прохоров раислик қилган Кремлнинг навбатдаги қўғирчоқ партияси - “Правое дело” сайловолди қурултойида аварияга учраганини аввал хабар қилгандик. Аниқ факт йўқ бўлса ҳам, кўпчиликнинг фикрича, Михаил Прохоров баъзи масалаларда Кремлдан мустақил сиёсат олиб боришга бошлаб, Кремлнинг ғазабига учради. Масалан, янаги йилда бўладиган президентлик сайловларида иштирок этиши мумкинлигини гапириб қолди.
Кремль бир мушт билан ҳамма нарсани истаган позициясига олиб келди. Қурултой демократияга ҳеч алоқаси бўлмаган йўллар билан Михаил Прохоровни раисликдан четлатиб, вақтинча раис қилиб, расмдаги Андрей Дунаевни тайинлади. Майдароқ масалаларни ҳал этиш учун бир ҳафтача танафус ҳам эълон қилинди.
Ниҳоят, бугун қурултой ўз ишини давом эттирди ва партия раиси масаласини орқага қолдириб, яқинда бўладиган парламент сайловларида иштирок этадиган номзодларининг рўйхатини эълон қилди. 376 номзоднинг исми берилган рўйхатнинг бошида Андрей Дунаев турибди. Иккинчи ўринда Кремлнинг энг ишончли одами, “Правое дело”нинг асосчиларидн бири бўлган Россия демократик партиясининг собиқ раиси Андрей Богданов.
Кремль, ҳар доимгидек, ишни пухта қилган. Яъни, рўйхатга ҳуқуқ ҳимоячиси Александр Брод ва таниқли политолог Владислав Иноземцевни ҳам киритган. Яъни, ҳуқуқ ҳимоячилари ичида ҳам қўғрчоқлар борлигини намойиш қилган.
Хуллас, Россияда қўғирчоқ партиянинг қўғирчоқ раиси Михаил Прохоров мустақилроқ бўлиш истаги учун шармандларча жазоланди. Тўғри-да, бошқаларга дарс бўлсин.
Бу масалада ҳам, ўзимизнинг Ўзбекистон яхши. Қўғирчоқлар қўғирчоқлигини ҳеч қачон унутишмайди, ўла-ўлгунча қўғирчоқ бўлиб юраверишади. Қўғирчоқларда амбиция деган нарса ҳам бўлмайди.