21 September 2011
03:21 -
Тошкентда ўзбекнинг икки забардаст адиби - шоир Шукрулло ва Миразиз Аъзамнинг юбилейи ўтади
Эртага пойтахтдаги “Флоренция” ресторанида таниқли адиб, шоир Шукуруллонинг 90 йиллик, “Сабо” ресторанида эса шоир Миразиз Аъзамнинг 75 йиллик юбилейи нишонланади. Ўзбекистонда бемаза қовуннинг уруғидек кўпайиб кетган маддоҳ ижодкорлардан фарқли ўлароқ, бу икки кишининг юбилейи камтарона, хусусий ҳолда нишонланаётганининг сабаби ҳам маълум. Бу мўътабар ёшдаги ижодкорлар халқимизнинг илк миллий озодлик ҳаракати - “Бирлик”нинг дастлабки йиллардаги фаолияти ичида бўлган одамлардир. Уларнинг оташин нутқлари, ижодий фаолияти ўз вақтида миллий озодлик ҳаракатига чинакам руҳ берган эди.
Шоир Шукрулло бир неча марта “Бирлик” Марказий Кенгашининг аъзоси этиб сайланган. Ҳаракатнинг 1989 йил 7 октябрдаги бўлиниш мажлисида, Сталин лагерларини ҳам кўриб келган Шурулло ака бўлғуси эркчиларга қаратиб, “КГБнинг ишини қилаябсиз” деб айтган сўзлари видеоларга олинган ва халқимизнинг тарихида бу хоинларга босилган тамға қанчалик тўғри эканлигининг яна бир исботи сифатида умрбод қолади.
Мустақил диктатура йилларида ҳам ўзга ижодкорлардан фарқли ўлароқ, ўз эътиқодига содиқ қолган улуғларимизни қутлаймиз, уларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилаймиз. Ишонамизки, бундай кишиларнинг юбилейлари миллат тарфидан кенг нишонланадиган кунларга уларнинг ўзлари ҳам етиб келадилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения