17 September 2011
00:22 -
Раҳбари номаълум Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг делегацияси АҚШга бориб келибди
Делегациянинг сафари ҳақида Ташқи ишлар вазирлигимизнинг “Жаҳон” агентлиги эмас, gazeta.uz сайти бугун хабар тарқатди. Юқоридан шундай буйруқ берилган бўлса керак.
Бу делегация шу йил февраль ойида Тошкентда ўтказилган икки мамлакат ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувнинг натижаларини кўриш учун борган экан. Хуллас, алоқаларни давом эттиришга, айниқса, фан ва технологиялар соҳасида ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга келишилибди. Музокараларда Америка тарафидан Давлат Котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк раҳбарлигидаги делегация қатнашибди.
Табиий, Ўзбекистон делегациясини ким бошқаргани, делегация таркибида кимлар борлиги хабарда айтилмайди ҳам.
Бизнинг аввалги хабарлармиздан бирида, “Америка Овози” радиосига аслосланиб, делегация раҳбари – Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Абдулазиз Комилов (расмда) эканлиги билдирилганди. Бечора Ислом Карим шу одамнинг номи хабарларда чиқишидан ҳам шунчалик қўрқармикан?