16 September 2011
21:09 -
Сочида Х Халқаро инвестицион форум иш бошлади, Путин ўша ерда
Бугун Сочи шаҳрида бошланган бу форумнинг мавзуси – “Россия мантақалари: модернизация ёки маргинализация? Муваффақият формуласи”.
Форумда Бош вазир Владимир Путин, бир қатор вазирлар, Россия минтақаларининг раҳбарлари, россиялик ва чет эллик компанияларнинг топ-менежерлари, мутахассислар ва меҳмонлар қатнашишмоқда. Россия ахборот воситаларида берилаётган хабарлардан кўриш мумкинки, бу ерда мамлакатнинг кўпчилик муаммолари очиқча гапирилмоқда, хусусан, регионларда ривожланиш секин эканлиги, энди нима қилиш кераклиги ҳақида таклифлар ўртага отилмоқда. Табиий, амалда ҳамма нарса Путиннинг истаганидек бўлади. Аммо, муаммолар очиқча айтилаётгани, таклифлар ўртага отилаётганининг ўзи ҳам муҳим воқеадир.
Таклифлар ичида минтақа губернаторларини халқ тарафидан сайланишига қайтиш, губерниялар сонини камайтириш кабилари ҳам бор.
Владимир Путин ўз нутқида давлат мулозимлари таркибини янгилаш, далат хизматининг философиясини ўзгартириш лозимлигини гапирган. Лекин сиёсий-иқтисодий системада яқин орада жиддий ўзгаришлар бўлмаслигига имо қилган. У фоҳиша жанжаллари қучоғида қолган дўсти, Италия Бош вазири Берлусконини оқлаб ўтишни ҳам эсидан чиқармабди. У Ғарбдаги аҳвол ҳақида ҳар доимгидек қитмир гаплар гапиришдан ҳам ўзини тийолмаган, аммо, Европа ҳам АҚШ ҳам, кучли структуралари билан ҳозирги иқтисодий кризисдан чиқишларига ишонч билдирган.
Бу Форум одамлар учун ўз дардини айтиб олиш имконияти берадиган саҳна, бу ерда қарорлар қабул қилинмайди. Аммо, шу каби тадбирнинг ўтказилиши ҳам ўзбеклар ҳавас қилса бўладиган воқеа.