16 September 2011
05:50 -
АҚШдан қайтган қочқин Бурҳон Чориев йирик миқдорда жаримага тортилди
Шу йилнинг 16 май кунги хабарларидан бирида АҚШдан келган Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Қашқадарё вилояти бўлими фаоли Ҳасан Чориевнинг АҚШдан келаётган ўғли Бурҳон Чориевнинг Тошкент шаҳар транспорт милицияси томонидан аэропортдаёқ ҳибсга олиниб, сўнгра озодликка чиқарилгани ҳақида хабар қилгандик. 2005 йилда акаси Баҳодир Чориев билан биргаликда АҚШдан сиёсий бошпана олган Бурҳонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 223-моддаси (Қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) билан жиноят иши қўзғатилганди.
Кеча жиноят ишлар бўйича Сергели тумани суди Бурҳон Чориевга нисбатан ҳукм ўқиди. У Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 223-моддасига асосан энг кам маош миқдорининг 600 баравари миқдорида (34 320 000 сўм ёки 14 000 АҚШ доллари — Ҳаракат) жарима билан жазоланди.
Бурҳон Чориевнинг адвокатлари апеллация тартибида юқори инстанция судига мурожаат қилишмоқчи, деган мухбиримиз, АҚШдан қочоқлик мақоми олган кишининг нимага Ўзбекистонга қайтиб келгани тушуниб бўлмайдиган нарса эканлигини урғулайди.
Бундай тушуниб бўлмайдиган нарсалар фақат Чориевларга оид эмас. Масалан, Швециядан бошпана олиб, қочқин мақоми билан яшаётган “Бирлик” Партияси Марказий Кенгашининг собиқ аъзоси Набибулла Норбўтаевнинг гўёки “яширинча” Ўзбекистонга бориб келаётгани ҳам мухолифат ичидаги баъзи масхарабозликларнинг намунасидир.
Маълумки, қочқин мақоми ўз мамлакатида ҳаёти таҳлика остида бўлган, қилмаган жинояти учун қамалиш хавфи ва қийноқларга солиниши мумкин бўлган одамларга берилади. Бундай одамнинг ўз мамлакатига қайтиб бориши ростдан ҳам тушуниб бўлмайдиган нарса. Шароит ўзгарган бўлса, буни очиқ айтиш, ва балки, мамлакатга бутунлай қайтиш керакдир.