15 September 2011
21:14 -
Ислом Карим кеча Тошкентда расмий рўйхатдан ўтиш чегараларини белгилайдиган қонунини имзолабди
Аввалалари ҳам кўп марта айтилганидек, бу қонунга кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий рўйхатдан ўтиш (прописка) ҳаққи бор фуқаролар доираси белгиланган. Мазкур қонун СССР даврининг амалиётларига асосланган бўлиб, Тошкент шаҳри ва вилоятида рўйхатдан ўтиш ҳаққи бўлган одамларни 12 тоифага бўлади. Булар - Тошкентда уй жойи борлар¸ уларнинг ака-укалари ва опа сингиллари (маълум шартлар билан), аввалдан рўйхатда бўлган кишининг турмуш ўртоғи, ҳарбий хизматчилар, Тошкент шаҳридаги юқори лавозимларга тайинланган мулозимлар¸ турли даражадаги давлат органларига сайланганлар ва бошқалар.
Ички миграцияни тартибга солиш учун амалга оширилган бу ислоҳот мустақил-мустабид йилларида амалга оширилган энг катта ҳуқуқий чекловлардан бири бўлди. Мазкур қонун мамлакат бош қомуси ва “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун талабларига зид бўлиб, амалда мамлакат пойтахтини фуқаролардан қамал қилишга қаратилган.
Табиий, бу нодемократик қонун Ўзбекистондаги режим қулатилиши биланоқ бекор қилинади. Ҳозир уни муҳокама қилиб ўтириш ҳам ортиқча ишдир.