15 September 2011
06:48 -
Сурхондарёда фермер ўз жонига қасд қилгани режим хизматкорларига дарс бўладими?
Ўтган куни Сурхондарёнинг Музработ туманида Исмоил Тўраназаров исмли фермер ўз жонига қасд қилган. Пахта штаби мажлисида вилоят ҳокими Туробжон Жўраев томонидан ҳақоратланган ва тумани ИИБ изоляторига қамаб қўйилган фермер ҳодисаси ҳақида “Озодлик” радиоси хабар тарқатди.
Мухбирларимизнинг аниқлашича, Зиёдулло Қўлдошев (собиқ “Шабада”) маҳалласида яшовчи фермернинг кеча жанозаси ўқилган.
Ўлимидан аввал ёзиб қолдирган мактубида фермер пахта етиштириш бўйича шартнома шартларига ҳокимият органининг амал қилмагани, ўз вақтида ёқилғи ва техника билан таъминланмагани, шу сабабдан ҳам пахта режаси бажарилмагани хусусида баён қилган экан.
Фермернинг ўз жонига қасд қилиши пахта кампанясига заррача таъсир ўтказмади. Аммо, аввал маориф вазири бўлган Туробжон Жўраев кабилар халққа зулм ўтказишнинг янги турларини кашф қилаверадилар, чунки, мавжуд режим айнан шундайларни ёқтиради, дейди мухбиримиз.