15 September 2011
04:09 -
Ўзбекистон ва Тожикистон экологик муаммоларни муҳокама қилишибди
Ўзбекистоннинг расмий давлат агентликлари, жумладан, ташқи ишлар вазирлигининг “Жаҳон” агентлиги оғиз очмас экан, uzreport.com сайти манба ҳам кўрсатмасдан, аммо, шубҳасиз, юқорининг топшириғи билан, 12 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида Тожикистоннинг элчиси Музаффар Хусейнов билан учрашув бўлганини бугун билдирди. Учрашув пайтида ўзбек-тожик алоқаларига доир маслалар гаплашилибди, экология масалаларига урғу берилибди.
Бор-йўғи икки жумладан иборат бўлган хабарнинг сўнгги жумласидан тушунса бўладики, Тожикистонда қурилаётган сув омборлари ва Сурхандарёга чегарадош жойда СССР замонидан бери ишлаётган Тожикистон Алюминий заводи атрофидаги экологик жанжаллар асосий мавзу бўлган, дейди мухбиримиз.