14 September 2011
03:48 -
Ўзбекистонда яна бир хусусий банк фаолиятига чек қўйилди
Бугун тарқатилган хабарларга кўра, “Ўктамбанк” акциядорлик-тижорат банки лицензияси бекор қилинибди. Молия қонунчилигига амал қилмагани иддао қилинаётган мазкур молия муассасаси 1998 йилда таъсис этилган ва асосан минтақавий доираларда фаолият олиб бораётган эди. Офиси Тошкентда жойлашган банкнинг устав капитали 19,919 миллиард сўм бўлиб, бу Ўзбекистон учун ҳам катта маблағ эмас.
Кузатувчилар фикрича, гап молия қонунчилиги бузилишида эмас. Ўзбекистон ҳукумати хусусий молия муассасаларига нисбатан ҳужумни бир неча йил аввал бошлаган. Масалан, йирик ишбилармонлар Муҳиддин Асомиддинов, Салим Абдувалиев сингари шахсларга тегишли молия муассасалари шунга ўхшаш айбловлар билан ёпилган.