08 March 2007
04:00 -
Гўзаллик тимосли бўлмиш аёлларимизни чин қалбдан байрам билан табриклаймиз!
Муҳожиратдаги аёлнинг онасига, аслида, бутун оналарга табриги
Онажон, бугун байрамми Ўзбекистонда?
Туйғулар шунчалар ғижимлаяптики, таним торлик килаяпти сиғдиргани. Боғдаги шафтолиларнинг куртаклари ёрилиб, янги ҳаёт кўзлари очилаётгандир, бодомлар аллақачон келинчакдай дунёнинг энг тоза гўзаллигини кўз-кўз этаётгандир, ариқларда лойқа сувлар тўлиб-тошиб, тўпори болаликнинг завқини тоғу тошлардан одамлар яшаётган жойларга олиб чопаётгандир. Борлиқни заминнинг таъриф этиб бўлмайдиган ҳиди тутгандир. Балки бугун, қиш буйи совуқ уйда турган ортиқча кўрпа-тўшакларингизни авайлаб офтобга ёйгандирсиз. Мен бу сирли дунёдан узилиб қолдим Онажон...
Бугун набираларингиз гуллар кўтаришиб сизни қутлагани келишган. Биламан бугун уйимиз шодликка тўлиб тошган. Акаларим, опам, янгаларим бағрингизни тўлдиришганини ҳам биламан. Бир четда, катта опамнинг ёнида очиқ қолган жойга қараб томоғингизга тиқилган туйғу мени ҳам қийнаяпти Онажон. Бугун мен танимайдиган юртдошларим менга Қуриядан табрик йўллашди, бошим осмонга етди. Мен эса сизга қунғироқ хам қилолмадим, сафарда эдим, қўнғироқ қилиб уланолмадим.
Ҳар сафар орзу-умидларимга тўсқинлик қиласиз деб айблардим сизни, "Жонга олов қуядиган қиз бўлдинг" дердингиз. Ёшим ўттизга яқинлашди ҳамки ҳали-ҳали куйдириб келаяпман. Онажон, ака-укаларим ичида энг кўнглингизга яқин олганингиз ҳам, бир кун кўрмасангиз ҳаммани мени исмим билан чақириб қолишингизни ҳам билардим. Акамнинг қизи мен тил чиқарганда айтган ширин сўзларни тилингиздан олиб айтиб юрганда, супа юзига ўтириб юм-юм йиғлашингизни ҳам эшитдим. Мени кечиринг, Онажон.
Қалдирғочларни соғиндим, мен яшаётган шаҳарга ҳали баҳор келмади. Балки эрта индин табиат уйғониб қолар, аммо менинг кўнглим мудроқ, ширин энтикишлардан узоқ. Шунчаки ўқияпман.., шунчаки ишлаяпман.., шунчаки яшаяпман..!
Байрамингиз муборак бўлсин Онажон!
Байрамингиз муборак бўлсин Онажонларим!
Дилсора
21:00 - Елена Урлаева 8 март акцияси ҳақида
“Ўзбекистон Ҳуқуқ Ҳимоячилари Альянси” фаоли Елена Урлаевп БМТ Бош Кoтибининг инсон ҳақлари бўйича вакили Хина Жиланига мактуб билан мурожаат қилиб, бугун 8 март куни Ўзбекистон бўйлаб “Бирдамлик” ҳаракати тарафидан уюштирилган норозилик акцияларида иштирок этган ёки иштирк этишни истагани учун таъқиб остига олинган демократлар ҳақида маълумот берган.
Урлаеванинг ўзи Тошкетдаги акция ери бўлмиш Тўқимачилар саройига кириб келишда милиция томонидан ушланган, калтакланган, акция символи бўлмиш оқ рўмоли тортиб олинган. Унинг олдига халқаро оммавий ахборот воситалари ва ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотларнинг вакиллари еиб келишгач, милиционерлар уни қўйиб юборишга мажбур бўлишган. Унга ёрдамга келганлар орасида HRWнинг Тошкентдаги вакили Андрэа Берг ҳам бор эди. Шундан кейин Елена Урлаева 1 соат Тўқимачилар саройи олдидаги майдонда намойиш қилиб якка ўзи турган.
Урлаеванинг хатидан маълум бўлишича, жуда кўплаб демократлар норозилик акциясида қатнашиш учун келаётганларида милиция тарафидан ушлаб кетилганлар, ёки уйларидан чиқарилмаганлар. Уларнинг орасида, масалан, жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиси Саида Қурбонова бор эди.
19:30 - Покистон: “Тоҳир Йўлдош қўлга тушмаган”
Покистон Ташқи ишлар вазирлиги воизи Ўзбекистон Исломий Ҳаракати раҳбари Тоҳир Йўлдошнинг қўлга тушгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Бирмунча вақт муқаддам Покистон маҳаллий хабар агентликлари Тоҳир Йўлдош Покистоннинг Афғонистон билан чегарасида жойлашган Жанубий Вазиристон минтақасида мамлакат хавфсизлик кучлари томонидан ҳибсга олингани ҳақида хабар тарқатишганди.
Толиблар даврида асосан Афғонистон ҳудудида бўлган Ўзбекистон Исломий Ҳаракати аъзолари Америка ҳужумларидан сўнг, Покистон ҳудудига ўтиб яширинганлари айтиб келинарди. ББС билан суҳбатда Покистон армияси матбуот котиби генерал майор Воҳид Аршод Тоҳир Йўлдошнинг ҳибсга олинганлигини рад этган:
Воҳид Аршод: Йўқ, бундай маълумотлар асоссиз ва фактларга асосланмаган. Мен ҳам бу хабарларни эшитдим, лекин Покистонда бу каби ҳодиса содир бўлмаган.
Би-би-си: Куни кеча Покистоннинг Вазиристон ҳудудида ўзбек жангарилари билан бўлиб ўтган тўқнашувлар ҳақида хабарлар келганди, ўша тўқнашувларда қатнашган, ё-да ҳалок бўлганлар орасида Тоҳир Йўлдош бўлиши мумкинми?
Воҳид Аршод: Ҳа, Вана шаҳарчасидан йигирма узоқликда маҳаллий қабила вакиллари ва хорижлик жангарилар ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтган. Ўша хорижлик жангарилар ўзбек миллатига мансуб эканликлари айтилади. Маҳаллий қабила вакилларининг айтишларича, бу амалиётлар Покистон ҳукуматининг ўша минтақада хорижий жангариларни йўқотиш ҳаракатларининг таркибий қисмидир. Маҳаллий оқсоқоллар хорижий жангариларни у ерга келмаслик ҳақида огоҳлантирганлар, аммо улар бу огоҳга қулоқ тутмаганлар. Шунинг оқибатида тўқнашув келиб чиққан, хориж жангариларидан 12-15 киши ўлдирилган. Маҳаллийлардан ҳам икки- уч киши ҳалок бўлган.
Би-би-си: Ўша тўқнашувлар натижасида Сиз хорижий жангарилар деб атаётган шахслардан биронтаси ҳибсга олинганми?
Воҳид Аршод: Йўқ, Покистон хавфсизлик кучлари ҳеч кимни ҳибсга олмаган. Ҳалок бўлганлар бор, лекин ҳибс қилинган йўқ. Ҳозирда айтилишича, минтақада оташкесим ўрнатилган ва ҳеч қандай тўқнашувлар рўй бермаяпти. // http://www.bbc.co.uk/uzbek/news/story/2007/03/070308_tohir_yuldosh.shtml
Cайт маъмуриятидан: Хабарларда ҳали ҳам чалкашлик бор. Рус агентликларининг хабарида Тоҳир Йўлдош Афғонистонда халқаро кучлар тарафидан қўлга олингани айтилса, Покистон расмийси ўз мамлакати ҳудудида бундай воқеа бўлмаганини айтмоқда. У ҳақ бўлса ҳам, аввалги хабарларни инкор этмаган бўлади. Демак, ўзбеклар учун муҳим бўлган воқеада ҳали ҳам аниқлик йўқ.
16:00 - Тоҳир Йўлдош қўлга олиндими?
Афғонистиндаги халқаро қўшинлар бугун кечаси Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг лидерларидан бири Афғонистонда қўлга олганини хабар қилган. Рус ахборот воситалари буни Покистон телевидениесига асосланиб тарқатмоқда. Лекин, қўлган олнган шахс ким эканлиги аниқ бўлмаса ҳам, у Тоҳир Йўлдош дегaн тахмин бор.
Агар бу воқеа рост бўлса, ўзини демократик қанотга тегишли эканлигини иддао этаётган баъзи ўзбек мухолифатчиларининг роҳати бузилиши муқаррар.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения