11 September 2011
13:32 -
Кеча Нью-Йорк ва Вашингтонда 2001 йил 11 сентябрь терактларининг қурбонлари хотирланади, бугун асосий маросим Нью-Йоркда бўлади
Бундан роппа-роса 10 йил олдин АҚШнинг 4 йўловчи учоғини босиб олган ислом террористлари икки учоқ билан Нью-Йоркнинг рамзига айланган эгизак осмонўпар биноларни ва Вашингтон яқинидаги Пентагонни уришганди. Тўртинчи учоқ, у Каптолийни нишонга олмоқчи эди, деб ҳисобланади, Пенсильвания штатида Шанксвилле шаҳарчаси яқинидаги очиқ майдонга қулаб тушган. Йўловчилар террористларни нейтраллаштиришга ҳаракат қилишлари натижасида шундай бўлган, деган тахминлар бор.
Кеча АҚШнинг собиқ президентлари Билл Клинтон ва Жорж Буш Вашинтон ва Шанксвилледа ўтказилган қурбонларни хотиралаш маросимларида қатнашишди, одамларни йиғлатиб, нутқлар сўзлашди. Билл Клинтоннинг ўзи ҳам йиғлаш даражасига келди.
Бугун асосий маросим Нью-Йоркда эгизак бинолар ўрнидаги хотира майдонида бўлади. Унда жорийдаги президент Барака Обама, собиқ президентлар Билл Клинтон ва Жорж Буш рафиқалари билан иштирок этадилар.
Нью-Йоркдаги маросимдан кейин Барак Обама рафиқаси Мишель Обама билан биргаликда Вашингтонга қайтиб, Пентаганда бўладиган хотира маросимида иштирок этади, кейин Шанксвиллега ҳам бориб келади.
2 минг 974 киши нобуд бўлган, 24 киши изсиз йўқолган 11 сентябрдаги воқеалар нафақат АҚШ, балки, жаҳон тарихидаги энг даҳшатли террористик актлар деб ҳисобланади.
Шубҳасиз, 11 сентябрь жаҳоннинг ривожланиш йўлида бурилиш нуқтаси бўлди. Диний экстремизм ўзини ўлимга олиб борувчи йўлнинг, демократия эса ўз ғалабаси йўлининг сўнгги босқичига кирди.