11 September 2011
01:18 -
Молия вазири ўринбосари Ж. Қўчқоров Президент сиёсатига нисбатан саботажлик қилмоқда
Президент Ислом Каримнинг барча чиқишларида ижтимоий соҳа тармоқларидан бири бўлган таълим тизимига эътибор давлат сиёсатининг устивор йўналиши экани айтилади. Бироқ амалда Ўзбекистон Молия вазирлиги Президентнинг бу ислоҳотларига нисбатан аллақачон саботаж эълон қилган, дейи соҳани ўрганган мухбиримиз. Масалан, Ўзбекистон Молия вазири ўринбосари Ж. Қўчқоровнинг 19.08.2011 йилдаги буйруғига асосан айни кунларда ўрта мактаб синфларида ўқувчи сонини оптималлаштириш баҳонасида мураббийларнинг штатлари қисқартирилмоқда.
Асл нусхаси расмда кўринаётган буйруққа кўра, бир синфда ўқувчи сони 35 дан кам бўлмаслиги лозим.
Ҳеч шубҳа йўқки, шу йилнинг 15 сентябрига қадар якунланиши лозим бўлган мазкур жараён натижасида ўқувчиларга эътибор, уларнинг илм олиш даражасининг тушиши сезиларли даражада бўлади. “Оптималлаштирилаётган ўқувчиларда янги синфга кўникма, ўзаро парпокандалик ва ўзлаштиришнинг орқага кетишини қўяверинг, 40 дақиқалик машғулот давомида бунча кўп ўқувчи билан амалда ишлаш мумкин эмас”, дейишмоқда педагоглар.
Таълимга эътибор ҳақида лоф ураётган ҳукуматнинг бу кўзбўямачилигидан келажагимиз катта зарар кўради. Назаримизда, буни ҳукумат ўйлаётгани ҳам йўқ. Афсуски, бу ҳол жамоатчиликнинг ҳам эътиборидан ташқарида, дейди мухбиримиз.
Расмни катталаштириш учун курсор билан босинг.