10 September 2011
01:47 -
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги ўзбек делегацияси Вашингтонда нима қиляпти?
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Абдулазиз Комилов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси қарийб бир ҳафтадан бери Вашингтонда экан. “Америка овози” радиоси хабарига кўра, ҳафта аввалида Давлат Котиби ўринбосари Уилям Бёрнс билан учрашган вакилларимиз кеча Пентагонда Мудофаа вазири ўринбосари Мишел Флорнойнинг қабулида бўлибди. Бугун эса Оқ Уйда Президентнинг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари Денис Макдона билан учрашув белгиланган.
АҚШдаги дипломатик миссиямизга узоқ йиллар раҳбарлик қилган Абдулазиз Комилов Оқ Уйнинг ҳавосини яхши билади, ва тахминимизча, Ислом Каримнинг океанортига сафари орзусини рўёбга чиқариш устида ишламоқда. Барак Обаманинг 11 сентябрь санаси муносабати билан тарқатган баёноти мазмунига кўра, режимбошимизнинг Вашингтонга сафари амалга ошиши ҳам мумкин.
Абдулазиз Комиловнинг АҚШда бўлиши ҳам, Ислом Каримнинг бўлиши мумкин бўлган ташрифи ҳам, “Бирлик” Партиясининг диктатураларни дунёдан изоляция қилишдан ҳам кўпроқ, уларни демократик Ғарбга интеграция қилиш фойдалидир деган концепциясига уйғун. Мухолифатнинг ўзи бундай интеграциядан унумли фойдаланабилиши бундан ҳам муҳим. Масалан, Ислом Карим АҚШга келадиган бўлса, ўша кунларда Тошкентда “Бирлик” Партиясининг навбатдаги қурултойини ўтказса бўлади. Бошқа тадбирлар ҳам режалаштириш мумкин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения