09 September 2011
21:17 -
Яна бир марта юртимизда хабарчиликнинг ночор аҳовли ҳақида: ЎзА бугун нима қилди?
Шу дақиқаларгача мамлакатимизнинг расмий Миллий Ахборт Агантлиги ЎзА бор-йўғи 8 дона хабар тарқатди. Солиштириш учун – қозоқларнинг расмий хабар агентлиги Казинформ 82 дона хабар тарқатибди. Казинформ хабарларида Қозоғистонда ҳаётнинг ҳамма соҳаларига оид воқеалар, президент ва бош вазирнинг кундалик фаолиятидан бошлаб, кўча-кўйда бўлаётган жиноятларгача ёритилган.
Биздаги 8 хабарнинг сарлавҳаларига қаранг:
- Дзюдо усталари Тошкентда беллашди;
- Огоҳлик – соғлом ҳаёт гарови (ОИТСнинг олдини олиш учун қилинаётган ишлар ҳақида умумий сафсаталар);
- “Алоқабанк” янги бинода (Бу банкнинг Самарқанд вилоят вилояти янги бинога эга бўлгани ҳақида. Хабарда бинонинг расми ҳам йўқ, кўрсатишга ҳам арзимайдиган бир уйча қурилган бўлса керак);
- Қарши тумани жамоаси – ғолиб (Қашқадарёда "Оналар куйлайди" номли кўрик-танлов натижалари ҳақида);
- Истеъдодлар сафи кенгаймоқда (“Келажак овози” номли кўрик-танлов бўйича Жиззахда ғолибларни тақдрлаш ҳақида);
- Янги врачлик пункти ишга тушди (Навоий туманинг Янгиработ қўрғоннида врачлик пункти очилгани ҳақида);
- Оилавий поликлиника - аҳоли хизматида (Марғилон шаҳрида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиш соҳаси оламшумул натижаларга эришилаётгани ҳақида тўппа-тўғри 11 қаторлик хабарча. 11 қаторда қандай натижаларни билдириш мумкин? Бу хабарга Сиз кўриб турган расм ҳам илова қилинган. Врачнинг бошидаги нарсага қаранг. Югурмаса ҳам анчагина динамик ҳаракатлар қилиши керак бўлган врачнинг бошидаги нарса ҳар куни 10 марта тушиб кетса ҳам ажаб эмас.);
- Ёш истеъдодлар дона сурмоқда (Тошкет вилоятида шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати давом этаётгани ҳақида).
Бу хабарларнинг баъзи-бирлари кимларнидир қизиқтириши мумкин. Аммо Ўзбекистондек 30 миллион аҳолиси бўлган замонавий бир давлатда оддий одамларни қизиқтирадиган бошқа воқеалар бўлмадими? Президент Ислом Карим бугун нима қилди? У ҳали тирикми ёки йўқ? Бош вазиримиз қани? Сиёсий саҳнада ҳеч қандай фаолият бўлмадими? Наҳотки Ўзбекистонда спорт мусобақаларию танлов-кўриклардан бошқа ҳеч нарса йўқ? Касалхона очилиши хабар бўлиши мумкин, врачлик пункти очилиши ҳам хабарми?
Бу саволларга жавоб қидирсангиз, Ислом Карим раҳнамолигида қандай аянчли аҳволга тушганимизни, хусусан, хабарчиликнинг аҳволини, Ўзбекистонда хабарчилик системасини замонавийлаштириш учун “Ҳаракат” агентлигигина жуда оғир шартлар остида бирон нарса қилишга урунаётганини кўрасиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Пўлат Охун
Собиқ СССР халқ депутати, Халқ депутатлари таркибида тузилган Регионлараро Депутатлар Гуруҳининг (раисдошлари - Ельц...
Добавить сведения