09 September 2011
06:40 -
Имомали Раҳмон ва Алмазбек Атамбаев “Бизга дўст бўлмаган маълум доираларда мамлакатимизни парчалаб ташлаш режалари бор эди ва бор” деганда Ўзбекистонни назарда тутишмоқда
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон кеча ўз мамлакати мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган мажлисда нутқ сўзлаб, ўтган асрнинг 90-чи йиллари бошида бўлган фуқаролар уришининг оғир даврини эслатар экан, бу уруш “дўст бўлмаган маълум доиралар” тарафидан уюштирилганини гапирибди. Унга кўра, 100 минг одамнинг ўлимига, 1 миллион кишининг мамлакатдан қочишига, иқтисод 10 млрд долларлик зарарга учрашига сабаб бўлган бу уруш ташқи сиёсий доиралар ва уларнинг ички ҳамкорлари тарафидан “Тожикистонни бўлиш, миллатни парчалаш ва тожик давлатчилигини йўқ қилиш ниятида режалаштирилган” эмиш.
Қирғизистонда яқинда бўладиган президент сайловида асосий номзод сифатида иштирок этадиган бу мамлакатнинг жорийдаги Бош вазири Алмазбек Атамбаев ҳам “маълум доиралар Қирғизистонни парчалаш ва қирғиз давлатчилигини йўқ қилиш ниятида эканлигини” гапиришга бошлади.
Бу иккала мамлакат - Тожикистон ва Қирғизистон - Россиянинг қўғирчоғи бўлиш, ташқи таҳдидлага қарши русларга суяниш ва ўз ҳудудларидаги рус ҳарбий базаларини мустаҳкамлаш ниятини очиқча кўрсатиб турар экан, ўз бутунликларига таҳдид солаётган ташқи куч сифатида русларни кўришлари мумкин эмас. Хўш, унда бу икки лидер ташқи куч деганда нимани назарда тутмоқда?
Табиий, Ўзбекистонни. Аммо, бунга асос бўлоладиган биронта факт ёки аргумент борми? Факт йўқ. Бўлиши мумкин бўлган аргументларни анализ қилайлик.
Ўзбекистондаги мавжуд режим раҳбарлари қўшни мамлакатларнинг бутунлигига таҳдид солишни қўйиб туринг, Ўзбекистоннинг эртаги кунини ҳам ўйламайдиган, бугун ўтирган курсиларига маҳкам ёпишиб, мамлакатни вайрон қилиб ва халқни оч қолдириб бўлса ҳам, ўз чўнтакларини тўлдиришдан бошқа нарсани ўйламайдиган одамлар. Ўз мамлакатини ташлаб кетиб, чет элларда мардикорчилик қилаётган юз минглаб ватандошлари тақдирини ўйлаб ҳам кўрмаётган бу одамларнинг қўшни мамлакатларга таҳдид соладиган кучлари ҳам йўқ.
Келажакада ҳокимиятга келиши муқаррар бўлган миллий-демократик руҳдаги “Бирлик” Партиясининг мақсадларидан бири минтақамиз мамлакатларини бирлаштирадиган Марказий Осиё Бирлиги яратишдир. Бу мақсадни Марказий Осиё давлатларининг бутунлигига таҳдид сифатида кўриш - жаҳондаги глобаллашиш жараёнларни кўрмаслик ва тушунмаслик бўларди.
Шулардан келиб чиқиб, Имомали Раҳмон ва Алмазбек Атамбаевларнинг гапларидан қуйидагича хулоса чиқариш керак. Ёки улар сиёсий жараёнларни мутлақо тушунмайдиган одамлар ёки ўзи йўқ ташқи таҳдид билан ҳаммани қўрқитиб, ўз диктатураларни мустаҳкамлашни ўйламоқдалар, холос.