08 September 2011
06:24 -
Термезда ўзбек-ҳинд қўшма корхонаси очилди
“Nova Pharm” номли қўшма корхона дори-дармон чиқариши айтилсада, қандай дорилар бўлиши хабарда айтилмайди. Бу корхонанинг биринчи навбатини қуриш учун $2 млн сарфланган, ҳозироқ 50 киши учун иш жойи бор, чиқарилган маҳсулотнинг 60 фоизи чет элга сотилар экан.
Қўшма корхоналар тармоқғининг ортиши фойдали, дейди мухбиримиз. Аммо, бу сафар ҳам қўшма корхонада Ўзбекистон томонидан давлатнинг ўзи иштирок этмоқда. Хусусий инвестиция йўқ, яна ҳамма нарса давлатнинг қўлида.
Дарвоқе, бу ҳақда хабар берган uzreport.com сайти бу қўшма корхонада Ўзбекистоннинг улуши қанчалигини ҳам, бу хабарнинг манбасини ҳам кўрсатмайди. Корхонанинг раҳбари Сатвиндер Сингх, исмига кўра, хинд эканлигидан, бу корхонада ҳиндларининг улуши кўплигини тахмин қилиш мумкин, холос. Ўзбекистонда хабарчиликнинг аҳволи шу.
Шу вақтгача Ўзбекистонда 117 та фармацевтик корхона бор бўлиб, 1050 хил дори-дармон ишлаб чиқилар экан. Уларнинг бир қисми экспортга кетмоқда.