07 September 2011
23:37 -
Қирғизистон элчисининг лофи: Қирғизистон жанубидаги фожеали воқеаларнинг ташкилотчилари ва ижрочилари, яъни ўзбеклар жазоланиши керак
Бу гапларни Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Анварбек Мокаев бугун Тошкентда ўтказган брифингда айтибди. “Бирлик” Партияси ва “Эзгулик” жамияти фаоллари Қирғизистон элчихонаси олдида пикет ўтказишганини тилга ҳам олмабди.
Маълумки, Қирғизистон парламенти Мустақил Халқаро Комиссиянинг жиноятчиларни кўрсатиб берган ҳисоботини бир овоздан рад этди ва воқеаларнинг сабабчиси ўзбеклардир, деган қарорни ҳам бир овоздан тасдиқлади. Шу қарорларнинг руҳидан келиб чиқилса, Қирғизистон жанубидаги воқелар бўйича асосан ўзбеклар жазоланиши керак, шундай бўлмоқда ҳам.
Буни бутун дунё кўриб турган бир пайтда, Анварбек Мокаевнинг халқлар дўстлиги ҳақида Ўзбекистон пойтахтида, ўзбек журналистлари олдида гапиришга журъат этиши масхарабозликдан ташқари, ўзбкларга нисбатан ҳурматсизлик ҳамдир. Унинг ўзбеклар қирғин қилинаётган кунларда жим турган Ўзбекистон президентига билдирган миннатдорчилиги эса, саммимий бўлиб, Ўзбекистон раҳбарларининг миллатга хоинлик қилганларини яна бир марта исботлайди, холос.
Қирғизлар воқеалардан тўғри хулоса чиқармоқчи бўлсалар, қирғиз фашизмини ўзлари қоралашлари шарт. Акс ҳолда, Қирғизистонда ҳақиқий тинчлик бўлмайди.
Бу брифингда иштирок этган ўзбек журналистлари бу масхарабоз элчининг олдида жим туришган бўлса, улар ҳам ҳеч қачон кечирилмайди.