07 September 2011
20:54 - Покистонда яна теракт, ўлим талвасасидаги Ал-Қоида ўч олмоқда
Бугун Кветта шаҳри ҳокимлигига оид биноларнинг олдидаги портлаш натижасида камида 10 киши нобуд бўлди, яраланганлар бундан ҳам кўп. Reuters агентлиги полиция расмийсига асосланиб, ўлимчи-террорист ўзини-ўзи портлатганини тахмин қилмоқда.

АҚШ махсус хизматлари томнидан Осама бин Ладен ўлдирилгач, Ал-Қоида қасос олишга ваъда берган эди. Бу портлаш ҳам ўша ваъда доирасидаги операциялардан бири бўлса керак. Шубҳасиз, бу ишлар - Ал-Қоиданинг ўлим арафсидагаи талвасасидир.

Бир ҳафта олдин покистонлик Толибон жангарилари Афғонистон ҳудудларидан Рамазон байрами муносабати билан пикник ўтказаётган 30 нафар ўқувчини ўғирлаб кетишганди. Бугун Толибон болаларни озод қилиш шарти сифатида қамоқхоналардаги жангариларни қўйиб юборишни талаб қилибди. Болалар ҳаёти билан ўйингача бориб етган бу воқеа ҳам кўрсатмоқдаки, Толибон ҳам ўлим талвасасида.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону