06 September 2011
01:52 -
Вазир раҳбарлигидаги немис делегацияси Ўзбекистонга келган
Германиянинг ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги, истъемолчиар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва тараққиёт вазири Герт Линдеманн бошчилигидаги делегацияси бугун Тошкентда қатор расмий идораларда қабул қилиниб, ўзаро ҳамкорликка доир масалаларни муҳокама қилибди. Иқтисодиёт соҳасига оид келишилган ҳужжатлар ҳам бор эмиш, аммо расмий хабарларда ҳеч қандай тафсилотлар йўқ.
Тошкентдаги немис элчилиги бу борадаги саволимизга жавобни насия қилиб, учрашув тафсилотлари матбуотда эълон қилинишини, уларни кутиш кераклигини айтиш билан чекланди, дейди мухбиримиз.
Ҳозирча Герт Линдеманн Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири ўринбосари Шавкат Ҳамроев билан учрашгани ҳақида маълумот бор, холос.