30 August 2011
22:20 -
АҚШ элчиси очиқ ва аччиқ гапирди: Ўзбекистонда ишламайдиган қонунларни ишлатиш, қўғрчоқ ОАВ, парламент, суд ва ижро органларини мустақил қилиш шарт
АҚШда фелан Ўзбекистон элчихонасининг органи бўлмиш “Ватандош” гезатаси чиқарилаётганини аввал хабар қилгандик. Мустақилликнинг 20 йиллиги муносабати билан бу газетага интервью берган АҚШнинг Тошкентдаги элчиси Жорж Крол бу газета кимники эканлигини яхши билгани учун, Ўзбекистон режими раҳабарларига тегиб кетмайдиган умумий гаплар билан чегараланишга ҳаракат қилган. Аммо, бир ерда барибир ичидаги гапни чиқариб юборган. Қуйида газета мухбининг бир саволи ва унга берилган жавобни кўринг.
Савол: Америка икки асрдан зиёд демократия тарихига эга ва Ўзбекистон демократик институтларни барпо этиш бўйича фақат 20 йиллик тажрибага эга. Ўзбекистонда парламент ваколатларини ошириш, суд мустақиллиги, нодавлат ташкилотлар ва ОАВ ролини кучайтириш мақсадидаги демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ишлаб чиқилган концепцияни қандай баҳолайсиз?
Жорж Крол: Мустақилликдан кейинги 20 йиллик тараққиёти давомида Ўзбекистон ўз иқтисодий ва ижтимоий барқарорлигини мустаҳкамлаш ҳамда муҳим давлат структураси ва қонунларини ишлаб чиқиш бўйича катта муваффақиятларга эришди. Кейинги босқич бу қонунларни ижро этиш ҳамда ОАВ, парламент ва ҳокимиятнинг суд ва ижроия органларига куч ва ҳаёт нафасини беришдан иборат.
Бу латифа каби гаплардан роса кулиш керак. Чунки, элчининг сўзларини оддий тилга таржима қилсак, қуйидагича чиқади: 20 йил ичида яхши қонунлар ишлаб чиқилган, шу пайтгача ишламаган бу қонунларни энди ишлатиш керак. Президентнинг қўлида қўғирчоқ бўлган ОАВ, парламент, суд ва ижроия органлари мустақил бўлишлари шарт.
Офарин, жаноб Крол!

* * *