30 August 2011
04:11 -
Италия элчисининг ваколати битди, у Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди
Шу йилнинг биринчи ярмида Европа Иттифоқига раислик қилган Италия ҳукуматининг мамлакатимиздаги элчиси Жованни Ричулли билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида ўтган учрашув чоғида ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилинибди. Вазирлик матбуот хизмати томонидан тарқатилган мавҳум ва умумий мазмундаги хабарга кўра, мамлакатлараро савдо-иқтисодий масалаларда кўрсатган хизмати учун элчига миннатдорлик билдирилган.
Дипломат сифатида бирор марта тишини кўрсатмаган, Ўзбекистоннинг бош миршаблари билан инсон ҳуқуқлари масаласида доимий диалогда бўлиб, улар фаолиятини қўллаган дипломат иззат-икром билан кузатилган бўлса ажабмас, дейди мухбиримиз.
Бошқа тарафдан шуни ҳам унутмаслик керакки, Ливия диктатори Муаммар Каддафийни ўз вақтида қувватлаган давлатларнинг биринчи қаторида Италия турарди, уни йиқтишда жонбозлик кўрсатганларнинг олдинги сафида ҳам яна Италия турди.