30 August 2011
03:25 -
ЎзТВ Ислом Карим номига келган табрикларни ўқиш билан машғул...
Гўё, бошқа одам президент бўлса унинг номига мустақиллик байрами ёки бошқа муҳим саналар муносабати билан қутловлар келмайдигандек. Шу кунларда мамлакат ойнаи жаҳонида ҳар қандай расмий информацион дастурлар одатий борди-келди ва меҳмонновозлик қоидаларига мос амалга ошириладиган табрикларни ўқиш билан бошланмоқда. Мухбирларимизнинг эътиборини тортган жиҳат шундаки ўқилаётган телеграмма муаллифлари кетма-кетлиги диктаторлар номи билан бошланади: масалан, Хитой режими раҳбари Ху Цзиньтао, Белорусь президенти Лукашенко, Туркманистон раҳбари Бердимуҳамедов ва ҳоказо...